Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Dawn нашрининг хабар беришича, ёнғинни ўчириш ишлари 24 соатдан ортиқ давом этган. Қутқарувчилар сўнгги қидирувлар давомида яна саккиз нафар қурбоннинг жасадини топишган.
Синд вилояти губернатори Камран Тессорининг айтишича, ҳодиса миллий муаммога айланган, қидирув-қутқарув ишлари эса ҳали ҳам давом этмоқда. Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, фожиа 17-январ куни кечқурун содир бўлган. Илк маълумотларда олти киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.