Покистоннинг Балужистон вилоятида содир бўлган зилзила 25 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар берди "Dawn" газетаси табиий офатларга ёрдам бериш агентлигига таяниб.
Маҳаллий газетанинг ёзишича, зилзила оқибатида 300 дан ортиқ киши жароҳатланган.
АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан соат 3 ларда Балужистон вилоятининг олис тоғли Харнай шаҳри яқинида содир бўлган.
Зилзила эпицентри Харнай шаҳридан 14 километр шимоли-шарқда ва 20,8 километр чуқурликда жойлашган.