Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Покистонда юз берган теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлди — The Hindu

Покистонда юз берган теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлди — The Hindu

Покистонда юз берган теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Hindu хабар берди.

"17 феврал куни Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилояти Бажаур туманида жойлашган назорат пунктига ҳужум уюштирилди. Бунинг оқибатида 11 нафар хавфсизлик ходими ва бир нафар бола ҳалок бўлди. Яна етти киши, жумладан, аёллар ва болалар жароҳатланди", дея хабар бермоқда нашр.

Покистон армияси баёнотида айтилишича, ҳужум автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ёрдамида амалга оширилган. Портловчи моддалар билан тўлдирилган машина назорат пункти деворига бориб урилган ва кучли портлаш содир бўлган.

Маълумотларга кўра, ҳужумни “Таҳрики Толибон Покистон” террорчилик ҳаракати аъзолари содир этган. Хавфсизлик кучларининг жавоб зарбалари оқибатида 12 нафар террорчи зарарсизлантирилган.

Покистон президенти Асиф Али Зардорий терактни кескин қоралаб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, у террорчиликка қарши кураш давлатнинг энг устувор вазифаси бўлиб қолишини таъкидлади.

Киритилди: 23:43 17.02.2026. Ўқилди: 189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!