Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Покистонда тўқнашувлар: Имрон Хон тарафдорлари Исломобод марказига бостириб киришди

Покистонда тўқнашувлар: Имрон Хон тарафдорлари Исломобод марказига бостириб киришди

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хоннинг қамоқдан озод этилишини талаб қилган тарафдорлари полиция билан тўқнашиб, расмийлар Исломобод марказига ўрнатган баррикадаларни бузиб ўтишди. Ҳар икки томон баёнотларига кўра, камида олти киши ҳалок бўлган, деб хабар беради ББC.

Тез орада полиция ва аскарлар намойишчиларни тарқатиб юборишга ва уларни марказий ҳудудлардан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлган.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг айтишича, намойишчилар тўрт аскарни машиналари билан босиб ўлдирган.

Зулфиқор Бухорийнинг айтишича, намойишчилар томонида икки киши ҳалок бўлган ва 30 киши яраланган. Ўлганлардан бири, Бухорийнинг сўзларига кўра, отиб ўлдирилган, иккинчисини машина босиб кетган.

Исломободда Имрон Хоннинг минглаб тарафдорлари ўтган йили коррупцияда айбланиб қамалган собиқ бош вазирнинг озод этилишини талаб қилиб, йиғилган. Намойишчилар Исломободнинг марказий майдонида тўпланмоқчи бўлган, бироқ расмийлар денгиз юк контейнерларидан ясалган тўсиқлар билан асосий кўча ва йўлларни тўсиб, пойтахтга мамлакатнинг турли бурчакларидан ҳарбийлар ва полициячиларни олиб келган. Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди, намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланилди. Шаҳарда Интернет деярли йўқ, мактабларда дарслар бекор қилинган.

Киритилди: 22:25 26.11.2024. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!