Покистон хавфсизлик кучлари томонидан Балужистоннинг Турбат туманида ўтказилган операция давомида камида уч нафар террорчи йўқ қилинди. Бу ҳақда Покистон ОАВ мамлакат мудофаа идорасига таяниб хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, разведка маълумотларига асосланган операция террорчилар мавжудлиги ҳақидаги хабарлар муносабати билан ўтказилган.
"Амалиёт давомида Покистон қўшинлари жангарилар жойлашган ҳудудни самарали ўққа тутди, натижада уч нафар террорчи ўлдирилди," - дейилади Покистон Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Йўқ қилинган террорчилардан қурол ва ўқ-дорилар мусодара қилинди.