Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Покистонда теракт: Автобус карвонига қилинган ҳужумда 12 аскар ҳалок бўлди

Покистонда теракт: Автобус карвонига қилинган ҳужумда 12 аскар ҳалок бўлди

Покистоннинг Ношки (Балужистон) шаҳридаги N-40 трассасида чегарачилар автобуслари карвонига ҳужум уюштирилди.

Хорижий ОАВ хабар беришича, ҳодиса натижасида камида 12 покистон аскари ҳалок бўлган, 26 нафари яраланган.

Ҳужум портлаш билан бошлангани, ортидан Ракшани тегирмони ҳудудида кучли отишма бошлангани хабар қилинган.

Портлашни худкуш-террорчи уй қурилиши мосламаси ёрдамида амалга оширган.

Ҳарбийларнинг жавоб ўқлари натижасида яна икки террорчи йўқ қилинди. Ҳудуд хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган.

Ҳужум учун масъулиятни Балужистон озодлик армияси ўз зиммасига олди.

Киритилди: 20:42 16.03.2025. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!