Покистоннинг Карачи шаҳрида пиротехника омборида юз берган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 34 киши жароҳатланди.
Кучли портлашдан сўнг омборда ёнғин чиққан.
Таъкидланишича, портлаш яқин атрофдаги бинолар ва автомобилларга зарар етказган, воқеа жойига кўплаб ўт ўчириш бригадалари ва тез ёрдам машиналари юборилган.
Воқеа содир бўлган ҳудудда транспорт ҳаракати тўхтатилди.