Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Покистонда кўп қаватли бино қулаб тушди, қурбонлар бор

Покистонда кўп қаватли бино қулаб тушди, қурбонлар бор

Бу ҳақда Times of India хабар берди.

Покистоннинг Карачи шаҳрида олти қаватли турар-жой биноси қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлган, яна 13 киши жароҳатланган.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, саккизга яқин фуқаро вайроналар остида қолган бўлиши мумкин. Айни пайтда қутқарув ишлари давом этмоқда – оғир техникалар жалб қилинган. Бироқ тор кўчалар қутқарувчиларнинг ҳаракатини сезиларли даражада қийинлаштирмоқда.

Муассадди идоралар томонидан воқеа юзасидан тергов ишлари бошлангани айтилмоқда.

Киритилди: 23:25 06.07.2025. Ўқилди: 362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!