"Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида ҳукуматга қарши жангари гуруҳлар томонидан ҳарбийлар қўриқлаётган назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирилди. Оқибатида камида 16 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлди, 5 нафари оғир яраланди", дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, ҳодиса бугун, 21 декабрь куни тунги вақтда Афғонистон чегарасидан 40 километр узоқликда жойлашган Макин туманида содир бўлган. Ҳужумда 30 нафар жангари иштирок этган ва улар билан жанг бир неча соат давом этган. Маълумотларга кўра, жангарилар назорат-ўтказиш пунктини эгаллаб, у ерда жойлашган алоқа ускуналарини йўқ қилишга ва қуролларни қўлга киритишга муваффақ бўлган.