Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Покистон ва Ҳиндистон ўт очишни тўхтатиш муддатини узайтирди

Покистон ва Ҳиндистон ўт очишни тўхтатиш муддатини узайтирди

Покистон ва Ҳиндистон пайшанба куни музокара ўтказди ва амалдаги ўт очишни тўхтатиш режимини 18 майга қадар узайтиришга келишиб олди.Бу ҳақда Покистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дар маълум қилди, дея хабар беради Xinhua агентлиги.

Парламентда сўзлаган нутқида у пайшанба куни икки давлат ҳарбийлари бир-бирлари билан алоқага чиққанини ва ўт очишни тўхтатиш режимини узайтиришга қарор қилганини, сўнгра сиёсий мулоқотга ўтишни айтди.

— 10 майда тузилган дастлабки ўт очишни тўхтатиш келишуви 12 майгача амалда бўлган. Кейин у 14 майга, энди эса 18 майга қадар узайтирилди, — деди Исҳоқ Дар парламентарийларга.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозиргача ҳарбий даражадаги музокаралар ўт очишни тўхтатиш режимини сақлашда муҳим рол ўйнаган ва кенг қамровли сиёсий музокаралар 18 майдан кейин бошланади.

— Ҳиндистон билан ҳар томонлама ва натижага қаратилган музокаралар олиб борилади. Мақсад кимнингдир устунлигини тан олиш эмас, балки муаммоларни тенглик асосида ҳал қилиш, — дея таъкидлади Покистон ташқи ишлар вазири.

Киритилди: Бугун 00:00. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!