Покистон ва Афғонистон чегарасида бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
24 декабр куни Покистон Афғонистоннинг шарқий қисмига авиазарба берди, натижада 46 киши ҳалок бўлди. Покистон авиазарбаларнинг мақсади "террористлар бошпаналари" (покистонлик толиблар) бўлганини таъкидлади. Афғонистон ҳукумати эса, қурбонларнинг кўпчилиги аёллар ва болалар эканини билдирди.
Шундан сўнг, афғон толиблари чегара ҳудудига ҳарбий техника ва 15 минг аскар жўнатиб, Покистоннинг чегарадаги бир нечта позицияларига ҳужум қилди.
"Уларнинг ядро қуролига эга эканлиги бизни қизиқтирмайди – бизда иймон бор, Худо биз билан эканлигига ишончимиз комил", — деди “Толибон”нинг юқори мартабали вакили Тhe Telegraph нашрига.
"Ҳозирда Покистон ҳам, Афғонистонда ҳокимиятни ўз қўлига олган “Толибон” ҳам ён босмоқчи эмас", деб ёзади Bild.