Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Покистон: тинч аҳоли ҳалок бўлди, Ҳиндистоннинг 12 учувчисиз самолёти уриб туширилди

Покистон: тинч аҳоли ҳалок бўлди, Ҳиндистоннинг 12 учувчисиз самолёти уриб туширилди

Покистон бир кечада Ҳиндистоннинг 12 та учувчисиз самолётини уриб туширганини айтди. Расмийларга кўра , Ҳиндистон ҳужумларида бир тинч фуқаро ҳалок бўлган ва тўрт нафар аскар яраланган.

"Бу яланғоч тажовуз давом этмоқда ва қуролли кучлар юқори шай ҳолатга келтирилмоқда ва биз гаплашаётганимизда уларни зарарсизлантирмоқда", деди Покистон матбуот котиби генерал Аҳмад Шариф Чоудри.

Ҳиндистон ҳозирча бу айбловларга изоҳ бермади.

❕ Кашмирдаги Ҳиндистон-Покистон чегарасида кучли отишма иккинчи кечада давом этди. Сўнгги маълумотларга кўра, отишмада камида бир ҳинд аскари ҳалок бўлган.

Киритилди: 14:04 08.05.2025. Ўқилди: 732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!