Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Покистон Макроннинг Ислом динига бўлган муносабатини қоралади

Покистон Макроннинг Ислом динига бўлган муносабатини қоралади

Покистон Ташқи ишлар вазири "Исломофобия" кампаниясини қоралаш учун Франциянинг Исломободдаги элчисини чақирди, деб хабар бермоқда Reuters Покистон ташқи ишлар вазирлиги расмийсига асосланиб. Aввалроқ Покистон Бош вазири Имрон Хон Франция президенти Эмманюэл Макронни мусулмонларга нисбатан сиёсати учун қоралаганди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили "Покистон сўз эркинлиги ниқоби остида олиб борилаётган мунтазам исломофобия кампаниясини қоралайди" дея баёнот берди.

Маълумот учун, Макрон илгари Исломни дунё бўйлаб "инқирозга учраган" дин деб таърифлаган эди. Унинг сўзларига кўра, декабрь ойида ҳукумат Францияда черков ва штатларни расмий равишда ажратиб турадиган 1905 йилги қонунни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этади. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ушбу баёнотдан сўнг Франция раҳбарига "руҳий текширув"дан ўтишни маслаҳат берди. Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбари Хосеп Боррел Туркия президентини қоралади.

Францияда Исломнинг мавқеи тўғрисидаги зиддиятлар тарих фани ўқитувчиси Самюэл Патининг ўлдирилиши фонида юзага келди. 16 октябрь куни асли Москвада туғилган, чеченистонлик Aбдулахон Aнзоров Парижнинг ғарбий қисмида жойлашган Конфланс-Сен-Хонорин шаҳрида ўқитувчининг бошини кесди. Тергов маълумотларига кўра, у ўқитувчини шогирдларига Муҳаммад пайғамбар (с. а. в)нинг карикатураларини намойиш қилгани учун жазоламоқчи бўлган.

Киритилди: 17:36 26.10.2020. Ўқилди: 3058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!