Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Покистон Ҳиндистон билан муносабатлар кескинлашган шароитда ракета синовини ўтказди

Покистон Ҳиндистон билан муносабатлар кескинлашган шароитда ракета синовини ўтказди

3 май шанба куни Покистон 450 километргача бўлган узоқликка уча оладиган "Абдали" баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Associated Press хабар беришича, бу воқеа Кашмир минтақасидаги Пахалгам курорт шаҳрида содир этилган ҳужумдан сўнг Ҳиндистон билан муносабатларнинг кескин ёмонлашуви фонида юз берди.

Покистон ҳарбий кучлари вакиллари ушбу синовнинг армиянинг жанговар шайлигини ва ракетанинг асосий техник кўрсаткичларини, жумладан, навигация тизимлари ва манёвр қилиш қобилиятини текширишга қаратилганини таъкидладилар. Президент Осиф Али Зардарий ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф ишлаб чиқарувчиларни муваффақиятли синов билан табриклади.

Ракетанинг учиши Ҳиндистон чегараси томон эмас, балки Араб денгизи ёки Балужистон саҳролари йўналишида амалга оширилди.

Киритилди: 23:44 03.05.2025. Ўқилди: 773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!