Покистон ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли иккита Rafale қирувчи самолётини Покистоннинг Панжоб вилоятида ҳаво ҳудудини бузганидан сўнг уриб туширди.
Бу ҳақда SAMAA TV телеканали хавфсизлик кучларидаги расмий манбаларга таяниб хабар берди.
Ҳодиса чоршанба куни тахминан соат 00:40 да радар тизимлари Покистон ҳудудига нохуш бостириб кирган Ҳиндистон самолётини аниқлаганида содир бўлган. Бунга жавобан Покистон кучлари стандарт протоколларга мувофиқ таҳдидни тутиб, зарарсизлантирди.
Уриб туширилган самолёт қолдиқлари Покистон ҳудудидан топилди, учувчининг аҳволини аниқлаш учун қидирув-қутқарув гуруҳлари юборилди.
"Бу очиқдан-очиқ душманлик ҳаракати ва Покистон ҳаво ҳудудини қўпол равишда бузишдир”, — дея манбанинг сўзларидан иқтибос келтиради телеканал.
Унинг таъкидлашича, Покистон тинчлик тарафдори, лекин ўз суверенитетини ҳимоя қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Иккинчи самолётни зарарсизлантириш тафсилотлари келтирилмаган.