Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Покистон бош вазири: "Покистон Ҳиндистон томонидан бошланган бу уруш ҳаракатига жавоб беришга ҳақли"

Покистон бош вазири: "Покистон Ҳиндистон томонидан бошланган бу уруш ҳаракатига жавоб беришга ҳақли"

Покистон Ҳиндистон томонидан бошланган бу уруш ҳаракатига қатъий жавоб беришга ҳақли ва ҳал қилувчи жавоб аллақачон берилган.

Бу ҳақда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, "маккор душман Покистондаги бешта аҳоли пунктига қўрқоқча ҳужумлар уюштирган".

"Бутун мамлакат Покистон қуролли кучлари ортида турибди, бутун Покистон халқининг маънавияти ва руҳи баланд. Покистон халқи ва Покистон қуролли кучлари душманга қарши қандай курашишни билади. Биз ҳеч қачон душманга ўз қабиҳ мақсадларида муваффақият қозонишига йўл қўймаймиз", - деди Шаҳбоз Шариф.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Покистондаги фуқаролик инфратузилмасига бир қатор зарбалар берди. Ҳужум оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди.

Покистон томони Ҳиндистон агрессиясига жавоб чораларини эълон қилди. ОАВ маълумотларига кўра, Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг икки қирувчи самолёти мамлакат ҳаво ҳудудини бузганидан сўнг Покистон осмонида уриб туширилган. Кейинчалик маълумотни Федерал ахборот вазири Аттаулла Тарар тасдиқлади.

Киритилди: 03:19 07.05.2025. Ўқилди: 705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!