Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Миллий қўмондонлик йиғилишини чақирди.
Бу ҳақда Реутерс агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Миллий қўмондонлик хавфсизлик масалалари бўйича қарорлар қабул қилувчи фуқаролик ва ҳарбий мансабдор шахсларнинг олий органи ҳисобланади.
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари апрел ойи охирида кескинлашган. 10-майга ўтар кечаси Ҳиндистон Покистон ҳаво базаларига бир неча марта ракета зарбалари берди. Покистон Қуролли кучлари вакили ҳужумни минтақани беқарорлаштирувчи ўта хавфли ҳодиса деб атади. Бунга жавобан Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.