Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Покистон Афғонистон ҳудудига берилган ҳаво зарбаларида 26 нафар жангари ўлдирилганини эълон қилди

Покистон Афғонистон ҳудудига берилган ҳаво зарбаларида 26 нафар жангари ўлдирилганини эълон қилди


10 июнга ўтар кечаси Покистон Афғонистон ҳудудига навбатдаги ҳаво зарбаларини берди. Бу ҳақда хабар берган Покистон ахборот вазири Аттаулла Тарарга кўра, тўқнашувларда 26 нафар жангари ўлдирилган.

Тарар ҳарбийлар чегара бўйлаб Покистон Толибонининг яширин жойлари ва хавфсиз бошпаналарини нишонга олган ҳолда аниқ зарбалар берганини билдирди.

Тарар Покистоннинг зарбаларини ишончли разведка маълумотларига асосланган, пухта ҳисоб-китоб қилинган ва аниқ йўналтирилган зарбалар деб таърифлади.

Аммо Афғонистондаги “Толибон” ҳукуматининг матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид қурбонлар орасида тинч аҳоли вакиллари борлигини қайд этди. Мужоҳидга кўра, Кунар, Хост ва Пактика провинцияларига Покистон уюштирган ҳужумлар оқибатида 11 бола, бир аёл ва бир кекса киши ҳалок бўлган. Яна 14 нафар аёл ва болалар жароҳатланган.

Киритилди: Бугун 08:11. Ўқилди: 229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!