Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Поезд рельсдан чиқиб кетди, қурбонлар бор

A A A
Поезд рельсдан чиқиб кетди, қурбонлар бор

Ҳиндистон шимолида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 30 киши турли даражада жароҳат олган, қурбонлар 7 нафар, деб хабар беради "NDTV" телеканали.

Маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса бугун эрталаб Уттар-Прадеш штатининг Рай-Барели шаҳрида содир бўлган. 

Қайд этилишича, ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Жабрланганлар шифохонага етказилган. Вақт ўтган сайин қурбонлар сони ошиб бориши мумкин. 

Малда шаҳарчасидан (Жанубий Бенгалия) мамлакат пойтахти Нью-Деҳлига йўл олган поезднинг рельсдан чиқиб кетиши сабаблари номаълум. Бу бўйича суриштирув олиб борилмоқда. 

Manba: uza.uz

Киритилди: 11:14 10.10.2018. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар