Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи топилди

 Пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи топилди

⚡️2022 йил 5 декабрь куни соат 20:00 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, "Насаф" кўчасида "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

🚑Натижада пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

🚘Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида "Cobalt" автомобили ҳамда ҳайдовчиси топилди.

📗Мазкур ЙТҲ юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 20:44 07.12.2022. Ўқилди: 2152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!