Эрон Президенти Маъсуд Пезешкиён Машҳад шаҳрига сафари давомида вертолёт ҳалокатида вафот этган Иброҳим Раисийнинг онасини йўқлаб борган.
Раисининг онаси Пезешкиённинг саъй-ҳаракатлари ва халққа қилган хизматлари учун миннатдорчилик билдирди ва унинг муваффақияти ҳамда фаровонлиги учун дуо қилди.
Зиёрат давомида собиқ президентнинг кекса онаси Пезешкиёнга вертолётга чиқмасликни маслаҳат берган.
Пезешкиён унга: "Худо хоҳласа", деб жавоб берди.