Россия ва Эрон ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битим президент Масуд Пезешкианнинг Москвага алоҳида ташрифи чоғида имзоланади.
Бу ҳақда Эроннинг Россия Федерациясидаги элчиси Казем Жалоли Ливаннинг “Al Mayadeen” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Ушбу келишув Қозонда имзоланишига тайёр эди (22-24 октябрь кунлари бўлиб ўтган БРИКС саммити чоғида), бироқ икки давлат президентлари Ашхободдаги учрашувда уни икки томонлама ташрифлар чоғида тузишга келишиб олдилар. Чунки Пезешкиан Москвага ташриф буюради", - деди у.