Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Пезешкиан ва Ориф ўртасида келишмовчиликлар борми?

Пезешкиан ва Ориф ўртасида келишмовчиликлар борми?

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан ва мамлакат биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик мавжуд эмас.

Бу ҳақда Эрон ҳукумати Ахборот кенгаши котибияти баёнотида маълум қилинган.

Қайд этилишича, президент ва биринчи вице-президент ўртасида, айниқса, ёқилғи истеъмолини бошқариш масаласида ҳеч қандай келишмовчилик йўқ.

«Шунингдек, Ризо Ориф Вазирлар Маҳкамасининг аввалги йиғилишида айрим вазирларга нисбатан кескин огоҳлантиришлар бергани ҳақида тарқатилган маълумотлар ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди», — дея таъкидланган ҳукумат баёнотида.

Баёнотда ушбу хабарлар мутлақо ёлғон экани ва айрим доиралар томонидан атайлаб уйдириб тарқатилгани қайд этилган.

Киритилди: Бугун 09:16. Ўқилди: 435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар