У бу ҳақда Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг умумий мунозараларидаги нутқи чоғида айтди.
«Эрон ядровий қурол хавфсизликни таъминлайди, деб ҳисобламайди. Биз аниқ айтамиз: ядровий қуролга йўқ», — деди Пезешкиан.
Шу билан бирга, у Эрон ядровий соҳада тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантиришдан воз кечмаслигини таъкидлади.
Эрон президенти Ғарб давлатларини икки хил ёндашувда айблади. Унинг таъкидлашича, Исроилда ядровий қурол мавжуд бўлса-да, халқаро инспекторлардан Эронга бориш талаб қилинмоқда.
Теҳрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларга қаратилганини таъкидлаб келади. АҚШ эса Эрондан уран бойитишни тўхтатишни талаб қилмоқда ва бу жараённи ядровий қурол яратиш хавфларидан бири сифатида баҳоламоқда.