Венгриянинг янги бош вазири Петер Мадьяр Орбан меросига қарши шунчалик шиддат билан курашмоқдаки, унинг ўзини ҳам авторитаризмда айблай бошлашди, деб ёзмоқда Financial Times
Апрел ойида Петер Мадяр ўнг-марказчи "Тиса" партияси билан Венгриядаги парламент сайловларида ғалаба қозонди ва янги бош вазирга айланди. Унинг сайловолди дастурининг асосини Виктор Орбанни танқид қилиш, жумладан, рақибини автократия ва коррупцияда айблаш ташкил этган эди.
Бош вазир бўлгач, "Тиса" етакчиси порахўрликка қарши кенг кўламли кампания бошлади, Орбаннинг сафдошларини юқори лавозимлардан олди, уларга қарши тергов бошлади ва мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан яқинлашувига туртки берди. Ушбу чоралар туфайли янги бош вазирга бўлган хайрихоҳлик рейтинги ватандошлари орасида 69 фоизга етди.
Бироқ баъзи венгриялик сиёсатшуносларда Мадярнинг сиёсати хавотир уйғотмоқда, улар бош вазирни ҳаддан ташқари радикал ҳамда шиддат билан ҳаракат қилаётганликда ва ўзи ҳам автократга айланиб қолиши мумкинлигида айблашмоқда. Масалан, у конституцияга амалдаги президент ҳатто рози бўлмаган тақдирда ҳам истеъфога чиқиши шартлигини назарда тутувчи тузатиш киритди.