Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Жо Байден билан ҳозирча ҳеч қандай музокара ўтказишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков чоршанба куни журналистларга маълум қилди.
"Ҳозирча Путин ва Байден ўртасида музокаралар ўтказиш режалари йўқ" - деди у Украинадаги вазият фонида Москва Киев билан эмас, балки Вашингтон билан энг юқори даражада музокаралар ўтказиш имкониятини кўʻриб чиқяптими, деган саволга жавобан.