Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия раҳбарининг ҳозирги фронт чизиғида Украинадаги можарони музлатиш ҳақидаги ташаббусини муҳокама қилишмади.
Бу ҳақда РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Bloomberg аввалроқ Эрдўғон бундай ташаббусни Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган G20 саммитида илгари суриши ҳақида хабар берган эди.
"Йўқ, бу муҳокама қилинмади ва биз ушбу нашрларга ҳам эътибор қаратган бўлсак ҳам, лекин ҳозирча бизда бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ, улар нима ҳақида гаплашаётганини билмаймиз" - деди Кремль вакили.