Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков 2022 йил 4 март куни Россия президенти Владимир Путиннинг санкцияларга муносабати Франция етакчиси Эммануэль Макрон ва Германия канцери Олаф Шольцни ҳайратда қолдиргани ҳақида Германия ОАВлари материалига изоҳ берди.
“Французлар ва немисларнинг ўзлари ушбу нашрни муҳокама қилишсин. Ўз ўрнида шуни тасдиқлашим мумкинки, ҳақиқатан ҳам президент Путин ушбу санкцияларни қўллаган давлатлар раҳбарлари билан мулоқотда ҳеч қачон санкциялар мавзусини кўтармаган”, — деди у.
Песков, шунингдек, Россия томони Россия иқтисодиётининг де-факто ўсишини кўраётганини ва буни Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтлари ҳам тасдиқлаганини қўшимча қилди.