Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"People" нашри Селена Гомезни "Йил одами" деб эълон қилди

"People" нашри Селена Гомезни "Йил одами" деб эълон қилди

Бу йил кўп қурбон бердик, сабримиз синовдан ўтди. Шунга қарамай, бизни нафақат ўз истеъдоди балки, дунёнинг яхшиланишига куч ва вақт сарфлагани билан ҳайратга солган инсонлар бор. Улардан бири бўлган Селена Гомезни "People" нашри "2020 Йил одами" деб эълон қилди.

Селена жорий йилда "Rare" номли ўзининг биринчи альбомини чиқарди, HBO Max серияли Selena + Chef дастурини йўлга қўйди ва унинг бу ошпазлик шоуси катта муваффақият қозонди. "Instagram"да энг кўп кузатувчиларга, яъни 195 миллион фолловерга эга бўлган хонанда ўз саҳифасида июнь ойида қора танли Aмерика фуқароси билан юз берган ноҳақликка қарши намойишларда қатнашди.

У бу ютуқлар билан кифояланмади. Шунингдек, 2020 йилда Селена Гомез "Rare beauty" инклюзив пардоз брендига асос солди. Гомез ўз бренди орқали одамларни руҳий саломатлик хизматларидан фойдаланишига кўмак бериш ва молиялаштириш учун 10 йил ичида 100 миллион доллар йиғишни мақсад қилган.

Киритилди: 19:30 03.12.2020. Ўқилди: 2351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!