Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Пентагон Яқин Шарққа учинчи авиаташувчини йўналтирмоқда – бу етарли бўладими?

 Пентагон Яқин Шарққа учинчи авиаташувчини йўналтирмоқда – бу етарли бўладими?

The New York Times хабар беришига кўра, АҚШ Яқин Шарққа ўзининг энг кучли авиаташувчиси USS Gerald R. Fordни йўналтиришга қарор қилган. Шундай қилиб, USS Abraham Lincoln ва USS George H.W. Bush билан бирга авиаташувчилар сони учтага етади.

Учта авиаташувчи биргаликда 200 дан ортиқ зарба берувчи самолётларни олиб юриши мумкин. Ундан ташқари вертолётлар, разведкачи ва зарба берувчи дронлар, “томогавк” ракеталари, ҳарбий ва сув ости кемалари бўлади.

Лекин буларнинг барчаси Эрон устидан ғалаба қозониш учун етарли бўлмаслиги мумкин, дейди ҳарбий мухбир Александр Коц. Чунки Вьетнамдаги уруш вақтида АҚШ бир вақтнинг ўзида 6-7та авиташувчидан фойдаланган. 1991 йил Ироққа ҳужум қилиш вақтида АҚШ 6та авиаташувчидан фойдаланган.

Киритилди: 21:55 13.02.2026. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!