Пентагон Америка қўшинларини Яқин Шарқдаги, жумладан, БАА, Иордания ва Саудия Арабистонидаги базаларда юқори шай ҳолатга келтирди.
Бу ҳақда The New York Times (NYT) манбаларга таяниб хабар берди.
Нашрнинг таъкидлашича, Теҳрон, агар Вашингтон Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларига қўшилса, АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базаларига зарба беришга ҳозирлик кўрмоқда.
Бу имконият ҳақида аввалроқ CBS хабар берган эди.
NYT қайд этганидек, минтақада 40 мингдан ортиқ америкалик аскар жамланган.