Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Пентагон Суриядаги ҳарбий иштирокни қисқартиришини эълон қилди, бир неча ойдан сўнг у ерда минг нафардан кам аскар қолади

Пентагон Суриядаги ҳарбий иштирокни қисқартиришини эълон қилди, бир неча ойдан сўнг у ерда минг нафардан кам аскар қолади

"АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Америка қўшинларини Сурияда “танлаб олинган жойларда” жамлашни буюрди", дейилади Пентагон баёнотида.

Таъкидланишича, бу “режалаштирилган ва шароитга боғлиқ тарзда олиб бориладиган жараён” ҳисобланади.

"Қўшма Штатларнинг Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлаши “Исломий давлат” (ИШИД) террорчилик гуруҳи устидан олиб борилган кампаниянинг муваффақияти билан боғлиқ бўлиб, 2019 йилдан бери бу гуруҳ назорати остида ҳеч қандай ҳудуд қолмаган", деб ёзади BBC.

"Президент Трампнинг куч орқали тинчликка эришиш тамойилига содиқ қолган ҳолда, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Сурияда ИШИД қолдиқларига қарши зарбаларни давом эттиришга тайёр бўлади", дейилади АҚШ Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Киритилди: 12:16 19.04.2025. Ўқилди: 741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!