АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Вашингтон зарурат туғилганда Эрон билан можарони кучайтириш режасига эга эканини маълум қилди.
“Менимча, бизда ҳар бир ҳолат учун режа бор. Агар керак бўлса, вазиятни кучайтириш режамиз бор. Агар зарур бўлса, орқага чекиниш режамиз ҳам бор”, — деди Хегсет.
У Конгресс ҳарбий операцияларни давом эттиришга рухсат бермаган тақдирда АҚШнинг ҳаракат режаси бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Шу билан бирга, Пентагон раҳбари операциянинг жиддийлигини ҳисобга олган ҳолда, Вашингтоннинг кейинги қадамлари ҳақида маълумот бермаслигини таъкидлади.