Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Пентагон раҳбари: АҚШ Украинадан дронлар бўйича сабоқ олмоқда

Пентагон раҳбари: АҚШ Украинадан дронлар бўйича сабоқ олмоқда

АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсетнинг маълум қилишича, Вашингтон Украина мудофаа салоҳиятини қўллаб-қувватлашда давом этади ва зарур ёрдам кўрсатиш йўлларини излайди.

Шунингдек, у Украина армиясининг жанг майдонида, айниқса, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш борасидаги тажрибаси АҚШ учун муҳим намуна манбаи бўлаётганини таъкидлади.

Ҳегсет сўзларига кўра, Доналд Трамп маъмуриятининг 2027-йилги бюджет лойиҳасида дронлар соҳасидаги устунликни таъминлаш учун $56 миллиард сармоя киритиш режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!