Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Пентагон жанубий чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун USS Gravely кемасини юборди

Пентагон жанубий чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун USS Gravely кемасини юборди

АҚШнинг USS Gravely эсминеци АҚШ Шимолий қўмондонлиги масъулияти ҳудудида мамлакат жанубий чегарасини ҳимоя қилиш миссиясини бажариш учун Йорктаун ҳарбий-денгиз базасидан жўнаб кетди.

Бу ҳақда қўмондонлик баёнотида айтилган.

"USS Gravely кемасининг жойлаштирилиши президент кўрсатмасига мувофиқ АҚШ жанубий чегараси хавфсизлигини кучайтиради. Кема бизнинг мамлакат ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш қобилиятимизни оширади", - дея баёнотда Шимолий қўмондонлик генерали Грегори Гийо сўзларидан иқтибос келтирилади.

Эсминец миссиясига идоралараро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, терроризм, қурол-яроғ тарқалиши, трансмиллий жиноятчилик ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш киради. Кема, шунингдек, денгиз операциялари, жумладан, қароқчиликка қарши кураш ва хавфсизликка ихтисослашган АҚШ Соҳил Хавфсизлик гуруҳини олиб юради.

Киритилди: 23:17 16.03.2025. Ўқилди: 455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!