Вашингтон қўшма машғулотлар бекор қилинганига қарамай, Тбилиси билан ҳарбий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашни давом эттиради.
Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Патрик Райдер хорижий оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берди.
Райдер мунтазам брифингда жорий йил ёзига режалаштирилган Грузия-Америка ҳарбий машғулотларининг номаълум муддатга кўчирилишига изоҳ берар экан, Пентагонга бошқа ҳеч қандай режалар ҳақида маълумот йўқлигини айтди.
У АҚШ Грузия армияси билан ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришини таъкидлади. Пентагон, шунингдек, Грузия суверенитетини мустаҳкамлаш ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш учун имкониятларни топади.