Бугун 9 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Пентагон Европага бомбардимончи самолётлар гуруҳини жойлаштирди

Пентагон Европага бомбардимончи самолётлар гуруҳини жойлаштирди

АҚШнинг B-52H Stratotanker стратегик бомбардимончи самолётлари гуруҳи "Финляндия, Литва, Швеция ва бошқа иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан кўп томонлама машғулотлар ўтказиш учун" Испаниядаги Морон авиабазасига етиб келди.

Бу ҳақда АҚШнинг Европа ҳаво кучлари қўмондонлиги маълум қилган.

АҚШнинг учта B-52H Stratotanker бомбардимончи самолёти бир кун аввал Луизиана штатидаги Барксдейл ҳаво базасидан ҳавога кўтарилиб, Испанияга етиб келди.

Ҳарбийларнинг тушунтиришича, бундай кўп томонлама машғулотлар доирасида кучлар ва воситаларни жойлаштириш АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончи экипажларига пайдо бўлаётган таҳдидларга тезкорлик билан жавоб бериш учун ўз тактикасини аниқлаб олиш ва НАТОнинг шарқий қаноти ва Юқори Шимолда ишончли тўхтатувчи кучни сақлаб қолиш имконини беради.

Операциялар театрида бомбардимончи экипажлар мураккаб, юқори хавф остидаги ҳаво бўшлиғида операцияларни тақлид қилувчи бир қатор ўқув навбатларини ўтказадилар, дейилади баёнотда.

Киритилди: Бугун 11:10. Ўқилди: 692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!