Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Пекинга кирувчиларнинг сони кунига 500 кишидан ошмайди

Пекинга кирувчиларнинг сони кунига 500 кишидан ошмайди

Пекин маъмурияти Хитой пойтахтига кирувчилар сонини назорат қилишга қарор қилди. Эндиликда шаҳарга кунига фақат 500 нафаргача одамнинг киришига рухсат берилади.

Пекин маъмурияти бу қарорни коронавирус тарқалиши хавотири сабабли қабул қилган. Пекинга халқаро авиарейсларга қисман рухсат берилгандан кейин шаҳар 46 та рейс ва 6870 йўловчини қабул қилган. Йўловчилардан 2 нафарида коронавирус аниқланган.

Аввалроқ Хитойнинг Циндао шаҳрида Хитой ташкил топганининг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан эълон қилинган таътиллардан кейин 12 кишида коронавирус аниқланган. Шу сабабли Циндао маъмурияти 9,5 млндан кўпроқ аҳолига эга шаҳардаги барчани коронавирусга текширишга қарор қилган. Пекиннинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази пекинликларга яқин орада Циндаога заруратсиз бормай туришни тавсия қилган.

Киритилди: 07:33 13.10.2020. Ўқилди: 1668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!