Музокаралар якунида Путин ва Си Цзиньпин ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.
Шунингдек, давлат раҳбарлари 2024-2025-йилларни Хитой ва Россия маданияти йиллари деб эълон қилди. Қатор маданий тадбирларни ўтказишга қарор қилинди.