Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Педагоглар учун субсидияга аризалар 20 апрелдан қабул қилинади

Педагоглар учун субсидияга аризалар 20 апрелдан қабул қилинади

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагоглар учун ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 20 апрел куни соат 14:00 да бошланади.

Субсидия ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоизи қоплаб берилади.

Ушбу дастур доирасида субсидия олиш учун ариза берувчи белгиланган ижтимоий мезонларга мос бўлиши ва кредит тарихи камида битта тижорат банкининг ички талабларига жавоб бериши керак.

Ариза берувчи ёки турмуш ўртоғи номида республика бўйича икки ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги, шунингдек камида 15 йиллик педагогик стажга ҳамда олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозимига эга бўлиши талаб этилади.

Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топширишлари мумкин.

Ариза берувчининг кредит тарихи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш орқали субсидияли ипотека кредитларини ажратиш дастурида иштирок этувчи тижорат банкларининг рўйхати ушбу ҳаволада келтирилган.

Киритилди: Бугун 12:40. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!