Бугун 31 октябрь, 2020 йил, шанба

O'ZB

Пайғамбар Муҳаммад (с. а. в.)нинг карикатураларини намойиш қилган ўқитувчи ўлдирилди. 9 киши қўлга олинди

Пайғамбар Муҳаммад (с. а. в.)нинг карикатураларини намойиш қилган ўқитувчи ўлдирилди. 9 киши қўлга олинди

Францияда ўқитувчини ўлдиришда гумонланиб ҳибсга олинганларнинг сони тўққиз кишига етди.

BFMTV телеканалининг хабар беришича, уларнинг барчаси 18 ёшли қотилнинг қариндошлари бўлиб, асли чеченистонлик ҳисобланади.

Эвре шаҳрида тўрт киши шанба куни тунда, яна беш киши эса эрталаб ҳибсга олингани айтилмоқда. Тўққиз киши орасида қотилнинг ота-онаси, укаси ва бобоси бор.

Оммавий ахборот воситалари қотилнинг исми Aбдулах Aнзоров эканлигини аниқлади. Ҳужумдан кейин у ижтимоий тармоқларда Франция президенти Эммануэл Макронга мурожаат қилди: "Макрон, кофирлар етакчиси, мен Муҳаммадни (с. а. в. — таҳририят) хўрлашга журъат этган итларингиздан бирини қатл қилдим".

Қотиллик Конфлан-Сент-Онорин шаҳрида содир бўлди. Қотил мактаб яқинида ўқитувчининг томоғини кесиб ташлаган ва воқеа жойига етиб келган полиция томонидан отиб ўлдирилган. Маълумот учун, ўқитувчи ўз шогирдларига Муҳаммад пайғамбаримизнинг карикатураларини намойиш қилгани учун "ғазабга" учрагани айтилмоқда.

Киритилди: 16:02 17.10.2020. Ўқилди: 6511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!