"Пайариқ-Тошкент", "Тошкент - Пайариқ" йўналишида барча қулайликларга эга бўлган замонавий автобус қатнови ўз фаолиятини бошлади.
Тошкент авто шоҳ бекатидан йўлга чиққан автобус Пайариқ марказига етиб борди. Шу муносабат билан тадбир бўлиб ўтди.
Унда Пайариқ туман ҳокимининг ўринбосари Комилжон Ҳамидов, "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши туман бўлими раиси Сайдулло Бойзоқов мазкур жамоат транспорти пайариқликларнинг узоғини яқин қилиши билан бирга, йўловчиларга янада қулайлик яратишини таъкидлади.
Эндиликда ҳар куни "Пайариқ-Тошкент" йўналишида соат 07:20 да, "Тошкент - Пайариқ" йўналишида эса соат 09:30 да замонавий автобус қатнови ўз фаолиятини давом эттиради.