Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Пайариқда 3 гектар ернинг ноқонуний сотиб юборилишининг олди олинди

Пайариқда 3 гектар ернинг ноқонуний сотиб юборилишининг олди олинди

Пайариқлик маҳаллий фуқаро узумчилик-боғдорчилик билан шуғулланиш мақсадида туман ҳудудидан ер майдони сотиб олмоқчи бўлади ва Накурт маҳалласида яшовчи, туман ҳокимияти балансидаги ердан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётган фуқаро Э.Р. билан танишиб қолади.

Э.Р. эса ўз навбатида, 3 гектар лалми ер майдони борлигини ишонтириб, унинг ҳар бир гектарини 60 млн. сўмга сотмоқчи эканлиги, 900 АҚШ доллари эвазига эса маҳаллий фуқарони номига расмийлаштириб беришини ваъда қилади.

Пайариқда 3 гектар ернинг ноқонуний сотиб юборилишининг олди олинди

ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси, ИИБ, прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Э.Р. маҳаллий фуқародан 180 млн. сўм ва 900 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда Э.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси, 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:34 15.05.2022. Ўқилди: 2446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!