Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Пахтаободда томорқасида 1162 туп кўкнори парваришлаётган фуқаро қўлга олинди

Пахтаободда томорқасида 1162 туп кўкнори парваришлаётган фуқаро қўлга олинди

Мамлакатимизда гиёҳвандликка қарши олиб борилаётган кенг қамровли ишлар кўлами йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шундай бўлишига қарамай, жойларда салбий ҳолатлар ҳануз учраб турибди. Жумладан, томорқасида кўкнори етиштириб, “заҳри қотил” сақлаётганларнинг ҳалиям мавжудлиги ачинарли, албатта.

Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро Нусратбек Одилов (суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги сабабли исм-шарифлар ўзгартирилди) ҳам ҳовлисидаги 300 метр квадрат майдонга 1162 туп кўкнорини экиб, астойдил парваришлаётганлиги ойдинлашди. Бундан ташқари, хонадонидан 22 дона қуритилган кўкнори меваси топилди.

Хўш, гиёҳвандликнинг борар манзили ўлим билан якун топиши ҳаммага маълум бир замонда фуқаро бундай қалтис ишга нега қўл урди? Пахтаобод тумани ички ишлар бўлими томонидан олиб борилаётган суриштирув ишлари бу каби саволларга ойдинлик киритиши, табиий.

Manba: xs.uz

Киритилди: 22:45 17.07.2019. Ўқилди: 1357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!