Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди

"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди

ЎзПФЛ томонидан ўтказилган U-19 мусобақаси финалида "Насаф"ни мағлубиятга учратган "Пахтакор" академияси бугун ЎФА Кубогининг навбатдаги ёш тоифаларида чемпионликни қўлга киритди.

ЎзПФЛдан кейинги 4 та ёш бўйича мусобақаларни ЎФА ўтказади ва унда бу йил 2009, 2010, 2011 ҳамда 2012 йилларда таваллуд топган футболчилар бош соврин учун кураш олиб бордилар. U-19 мусобақасида "Пахтакор"нинг 2006-2009 йиллардан иборат тарбияланувчилари мусобақада қатнашди.

Дастлаб "Пахтакор"нинг 2012 ва 2011 йилларда таваллуд топган футболчилари турнирдаги иштирокларини бошладилар. 2011 йиллар гуруҳдан чиққанидан кейин "Одил Аҳмедов" академиясини 8:0 ҳисобида тор-мор келтирди. Бу турнирдаги энг йирик ғалаба. 2012 йиллар жамоаси эса "Насаф"ни 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратди. Ярим финалда U-13 "Бунёдкор"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Афсуски 2011 йиллар Тошкент дербисида 2:0 ҳисобда олдинда бориб, якунда 3 та гол ўтказиб юбордилар. Финалда "Одил Аҳмедов" ФА яна мағлубията учратилди, 2:0. 2011 йиллар эса учинчи ўрин учун баҳсда "Насаф"ни 4:2 ҳисобда мағлубиятга учратди.

Бугун эса 2009 ва 2010 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги финал босқичи ўз якунига етди. Гуруҳ босқичини 9 очко билан якунлаган икки жамоамиз чорак финалларда ғалаба қозондилар. U-16 "Насаф" устида 5:2 ҳисобда ғалаба қозонди. 2010 йиллар эса "Локомотив"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этдилар. 1/2 финалда эса яна Тошкент дербиси, "Пахтакор" - "Бунёдкор". Иккисида ҳам ғалаба. Қийинчилик билан финалга етиб келган "Насаф"ни 2010 йилларимиз осонлик билан мағлубиятга учратдилар. 2009 йиллар финалида ғалаба қозониш ҳам жамоамизга ортиқча қийинчилик туғдирмади. Гуруҳ ўйинида "Одил Аҳмедов" қандай мағлубиятга учратилган бўлса, финалда ҳам шундай ютилди.

Шу тариқа "Пахтакор" ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган 5 та мусобақанинг 4 тасида ғолибликни қўлга киритди, биттасида учинчи ўрин билан кифояланди.

Киритилди: 09:06 02.12.2025. Ўқилди: 492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!