Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз туманидаги «Пахтакор» МФЙ раиси Л.Ў.нинг 9 октябрь куни Нушкент қишлоғининг «Нушкент бирлашайлик» телеграм каналига пахтага чиқмаганларга бола пули берилмаслиги ҳақида таҳдидли аудио юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Раис ушбу овозли хабарни юбориб ишсиз фуқароларни пахта йиғим-теримига чақиргани, шундан сўнг улар теримга келганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан Л.Ў.га нисбатан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (18 750 000 сўм) миқдорида жарима қўлланилди.