Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пахта хомашёсининг ҳисоб-китоблари ҳаққонийлиги назоратга олинади

A A A
Пахта хомашёсининг ҳисоб-китоблари ҳаққонийлиги назоратга олинади

Энди Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси пахта тозалаш корхоналарида ҳам давлат назоратини амалга оширади.

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилишича, “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, Бош бошқарма пахта тозалаш корхоналарида ҳам давлат назоратини амалга оширади.

manba: xs.uz

Хусусан, эндиликда қабул қилинган пахта хомашёси ва уни қайта ишлашдан олинган тайёр маҳсулотлар ҳаракати ҳисоби ва ҳисоботлари ҳаққонийлиги, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан қабул қилинган пахта хомашёси учун амалга оширилган якуний ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги юзасидан ҳам назорат олиб борилади.

Киритилди: 07:16 18.05.2018. Ўқилди: 1363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда