Лондон Россия-Америка муносабатларини нормаллаштириш бўйича қадамларни, шунингдек, Украина бўйича музокараларни бузишдан манфаатдор. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси, ҳарбий-денгиз кучлари коллегияси раиси Николай Патрушев Миллий мудофаа журналига берган интервюсида маълум қилди.
“НАТОнинг Европа қаноти Москва ва Вашингтон ўртасидаги мулоқотни тиклашни эътиборсиз қолдириб, Болтиқбўйи минтақасида Россияни блокировка қилиш сиёсатини давом эттирмоқда. Вазиятнинг ҳозирги кескинлашувини Россия-Америка муносабатларини нормаллаштириш бўйича қадамларни, шунингдек, Украина бўйича музокараларни бузишдан манфаатдор бўлган Лондон уюштирган деб ҳисоблайман”, — деди Патрушев.
"Европани кенг кўламли ҳарбийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган яқинда бўлиб ўтган EИ саммити натижаларига кўра, ҳарбий таҳдидлар фақат кучаяди", деб ҳисоблайди у.
Патрушевнинг сўзларига кўра, Болтиқбўйидаги вазият прогнози иттифоқнинг Европа мамлакатлари денгиз кучлари томонидан минтақавий кескинликни атайлаб қўзғатаётганига эътибор қаратиш имконини беради.