Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага ташрифи масаласи ҳозирча муҳокама қилинмаяпти. Шунингдек, икки етакчининг Туркманистонда алоҳида учрашув ўтказиши ҳам режалаштирилмаган. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
"Пашинян президентимиз билан учрашиш учун Москвага ёки бошқа бир шаҳарга боришни режалаштираётгани яхши маълум. Аммо ҳозирча аниқ келишувларга эришилмаган. Очиғини айтганда, бу масала бўйича ҳали дипломатик алоқалар ҳам бўлмаган", — деди Ушаков Интерфакс агентлигининг Пашиняннинг Москвага эҳтимолий ташрифи ҳақидаги саволига жавобан.
Россия президенти ёрдамчисининг таъкидлашича, Туркманистонда ўтказиладиган тадбирлар доирасида ҳам Путин ва Пашинян ўртасида алоҳида учрашув режалаштирилмаган.