Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Пашиньян ўз ўғлини арманистонлик асирларга алмаштиришга тайёр

Пашиньян ўз ўғлини арманистонлик асирларга алмаштиришга тайёр

Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашиньян Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар тугагандан сўнг Озарбайжонда бўлган асир олинган барча арманлар билан ўғли Ашотни алмаштиришга тайёр.

«Мен Алиевга (Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев) расмий равишда айтаман - мен барча маҳбуслар эвазига ўғлимни таклиф қиламан», - деди Пашиньян.

Аввалроқ Арманистоннинг собиқ президенти Пашиньянни танқид қилганди. “Пашиньян умуман бу одамлар қандай аҳволда эканини тушунади?! У ўзининг Ашотикини Озарбайжонда ушлаб турилган 20-25 аскарга алмаштирсин», - деганди Саркисян.

Унинг фикрига кўра, маҳбуслар ҳар қандай вақтда қийноққа солиниши, зўрланиши ва ҳатто ўлдирилиши мумкин.

Киритилди: 12:38 09.06.2021. Ўқилди: 2572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!